Шавкат Мирзиёев тадбиркорларга муҳим кўрсатмалар берди

Ўзбекистон 22 Январь 2017 28129
Фото: Prezident.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 январь куни Қорақалпоғистонга ташриф буюриб, у ердаги вазият билан яқиндан танишди ва халқ вакиллари билан мулоқотда бўлди. 

Давлат раҳбари ўз ташрифи давомида Хўжайли туманидаги агросаноат марказида бўлди. Комплекс ишга тушиши билан бу ерда иссиқхона, мева-сабзавотларни сақлаш, қайта ишлаш мажмуалари, музлатгичлар пайдо бўлиши қайд этилди. 11 гектар ҳудудни эгаллайдиган мазкур мажмуа Қорақалпоғистон ижтимоий-иқтисодий ҳаётида катта аҳамиятга эга эканлиги алоҳида таъкидланди. 

Шу ернинг ўзида Хўжайли туманида турар-жой инфратузилмасини ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама этилди. Давлатимиз раҳбари одамлар бошланган ўзгаришларни ўз ҳаётида ҳис қилиши учун жорий йил якунигача 40 кўп қаватли турар-жой биноси барпо этиш ва фойдаланишга топшириш тўғрисида кўрсатма берди. 

Президентимиз шунингдек тадбиркорлар ва ишбилармонлар билан ҳам учрашиб, улар билан яқиндан мулоқотда бўлди. 

"Хўжайли Қорақалпоғистонда саноати ривожланаётган энг катта туман. Бироқ шунча тадбиркор туриб, туманда марказ йўқ, мактабларни ҳам кўрдим, меҳрибонлик уйининг  аҳволини қаранглар. Сизлар ташаббусни қўлга олиб ишласангиз, бу нарсалар бўлади. Агар биз "бўлаверади" деб яшасак, мен вазиятни ўзгартира олмайман. 

Сизлар уйғонишингиз керак, сизлар одамларнинг ишсизлигини ҳал қиладиган ташкилот ва ишбилармонсизлар, шахсан менинг умидим сизлар. Кеча-ю кундуз ишониб яшашингиз керак. Буни орқага қайтариш мумкин эмас. 

Бизнинг энг катта имкониятимиз - бағри кенг, меҳнаткаш халқимиз бор. Уларга салгина шароит яратиб берсангиз бас. Одамларни дунёқараши ўзгариши керак. Қачон ўзгаради? Манфаатдор бўлса, даромад топса, ишчи жойи бўлса ўзгаради", - дея таъкидлади давлатимиз раҳбари.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28221 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15048 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56153 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1085 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 961 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3465 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 951 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 889 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1196 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар