Ш.Мирзиёев: “Ижро органи раҳбарларининг энг каттасидан кичигигача оёғи ердан узилган”

Ўзбекистон 22 Январь 2017 80554

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 январь куни Қорақалпоғистонга ташриф буюриб, у ердаги вазият билан яқиндан танишди ва халқ вакиллари билан мулоқотда бўлди. Шунингдек, раҳбар мутасаддилар билан учрашув ўтказди. Уларда қатор муҳим масалалар кўтарилди. 

Шавкат Мирзиёев Хўжайли туманидаги шифохоналар, мурувват уйини кўздан кечирди. Шунингдек, ушбу ҳудудда жойлашган 69-мактабда бўлди. Унинг атрофи, синф хоналари, спорт зали, умуман, мактаб фаолияти билан боғлиқ барча жиҳатлар Президент эътиборидан четда қолмади. Мактаб таълимини ривожлантиришга оид кўплаб таклифлар ўртага ташланди. Давлат раҳбари мактабдаги шароитларни эътироф этиш билан бирга кўзга ташланаётган айрим камчиликларни танқидий баҳолаб, уларни зудлик билан бартараф этиш бўйича ўз фикрларини билдирди. Иситиш тизими, қорақалпоқ тилидаги китобларнинг камлигига эътибор қаратилди. 
"Биз бугун ҳақиқий аҳволни ўргандик. Ҳақиқий аҳвол жуда ёмон десак, бу секин айтилган гап бўлади. Ҳозирги шароит талабга мутлақо жавоб бермайди. Мен ҳозиргача ўзимга келолмаяпман: мурувват уйига бордик - у ердаги вазият ва бу ердаги раҳбарларнинг баландпарвоз гаплари одамни ўйлантиради, албатта. 

Мен ҳар доим айтаман - мозорларга, мурувват уйларига қарайлик, қанча-қанча пуллар бердик, қанча эътибор қилдик, лекин минг афсус, шу мурувват уйи мисолида билсак бўладики, ҳали ижро органи раҳбарларининг энг каттасидан кичигигача оёғи ердан узилгани ва пастга тушмагани - ҳақиқат. Иноятов шу ердами? Ҳоким-ку майли - кўзи кўрмай, оёғи ердан узилган, бугун ишдан олинди, сиз-чи? Ҳар сафар айтаман - пастга тушинглар, пастга тушинглар... ҳамма учиб юрибди-ку! Бу ердаги вазирингиз ким? Сиз қачондан бери ишлаяпсиз? Нимага аҳвол бундай, айтинг-чи? Қанча-қанча пуллар берилди, тарқатиб юборсангиз, битта дарахт экмасангиз, мактабни атрофини обод қилмасангиз, совуқ бўлса, хоналарни ичига кириб бўлмаса, маънавият бўлмаса... Минг афсус, пулларни сизга ўхшаган ижро органи раҳбарлари талон-тарож қилган десак, тўғри бўлади. Ота-она қандай қилиб сизга фарзандини ишонади? Хўжайли энг катта туман бўлса... Вазирингизни нима қилиб ушлаб ўтирибсиз? Ўзингиз, муовинларингиз Тошкентда нима қилиб ишлаб ўтирибсиз?

Мактаб, боғча - энг катта заминимиз. Ҳали олийгоҳни кўрамиз. Баъзи вазирларимизга дам олиш кунлари юриш ёқмас, лекин вазир ва вазир ўринбосари кичик лавозим эмас! Ўзбекистоннинг эртанги кунини ким ўйлайди? Абдуҳакимов, аввал бу сизга қарашли эди, мана қандай "мерос" қолдиргансиз! Умуман бугунги аҳвол: на бир яхши йўл кўрдим, на бир яхши иморат кўрдим, на бир болалар боғчаси кўрдим... Фақат бир нарса қувонтирди - одамларда умид бор, ишонч бор", - деди давлатимиз раҳбари. 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27480 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14502 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55659 Жамият
«Барселона» энди Ди Марияни сотиб олишга ҳаракат қилади
23:50 4 Спорт
Порошенко Донбассга тинчликпарвар кучлар киритилишини таклиф қилмоқчи
23:48 18 Жаҳон
Мадуро Венесуэладаги сиёсий инқирозни фақат тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини айтди
23:36 80 Жаҳон
Миробод бозорида пулларни нақдловчи банкомат ишга тушди
23:18 1057 Жаҳон
Эрдўған Туркия Сурия шимолида сохта давлат яратилишига ижозат бермаслигини айтди
23:04 810 Жаҳон
Финляндиядаги ҳайвонот боғида ноодатий лавозим таклиф қилинмоқда
22:51 619 Жаҳон
Маошни оширишни қачон сўраган маъқул?
22:47 2070 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар