Штайнмайер: Трампнинг сайланиши XX аср сиёсий даври якунидир

Жаҳон 22 Январь 2017 9561
фото: Франк-Вальтер Штайнмайер

Германия ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайернинг фикрича, АҚШ ҳукуматига Дональд Трампнинг келиши билан жаҳон сиёсатидаги аввалги ҳолат тубдан ўзгарган. 

У Bild am Sonntag нашрида чоп этилган мақоласида шундай фикрни билдирган.

"Дональд Трампнинг сайланиши билан XX аср батамом якунланди", - деб ёзган Германия ташқи ишлар вазири. 

"XXI асрда дунё тартибига доир қандай қарашлар тасдиқланади, эртага дунё қандай кўринишда бўлади, ҳозирча, аниқлаб олингани йўқ. Бу масала жавобсиз қолмоқда", - дея фикр юритган Штайнмайер. 

Унинг фикрича, жаҳон сиёсатининг ҳозирги ноаниқлик даврида "кўп нарса ўлжага қўйилган".

Кўпроқ янгиликлар