АҚШ президенти Дональд Трамп Мексика президенти Энрике Пенья Ньето билан 31 январда учрашади, деб маълум қилди Оқ уй матбуот котиби Шон Спайсер.

Унинг айтишича, Мексика президентининг Вашингтонга ташрифи "савдо, иммиграция ва хавфсизлик" масалаларига бағишланади.   

Трамп сайловолди кампанияси давомида ноқонуний миграциядан ҳимояланиш учун Мексика билан чегарада девор қуришга ваъда бериб, баҳс ва танқидларга сабаб бўлганди. У шунингдек, Шимолий Америка эркин савдо ҳудуди (NAFTA) ҳақидаги келишувни қайта кўриб чиқиб, зарур бўлса ундан чиқишини айтганди. NAFTA келишуви бекор қилинадиган бўлса, экспорт божлари ўсиши сабабли Мексикага кўп миллиардлик зиёнлар етади.