Трамп ўз ишини бошлади, Бишкекда қулаган самолёт, Африкада қуролли ҳаракатлар ва бошқа хабарлар талқини

Жаҳон 22 Январь 2017 17496

Ўтган ҳафта мобайнида Ўзбекистон ва халқаро ҳаётда муҳим воқеалар содир бўлди, муҳим қарорлар қабул қилинди, кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ҳодисалар содир бўлди. Ана шу воқеа-ҳодисаларнинг энг муҳим ва қизиқарлилари ҳафталик дайжестда.

Бишкекдаги фожиа

Туркия авиакомпаниясининг Гонконгдан келаётган юк самолёти Қирғизистон пойтахти Бишкекдаги Манас аэропортига қўнаётганда фалокатга учради. Воқеаларнинг тўлиқ тафсилоти.

АҚШнинг янги президенти ўз лавозимига киришди

70 ёшли Дональд Трамп 20 январда АҚШ конгрессида қасамёд қабул қилиб, АҚШ тарихидаги энг кекса президентга айланди. Сайловолди кампаниясидаги чиқишлари, кескин фикр ва қарорлар соҳиби, АҚШ президенти сайловида шов-шувли ғалаба қозонган Трамп ҳаёти билан ўтган ҳафтда содир бўлган энг сўнгги янгиликлар.

Давос-2017 форуми

Ўтган ҳафтада Швейцариянинг Давос дам олиш масканида анъанавий Бутунжаҳон иқтисодий форуми бўлиб ўтди. Жаҳон сиёсати, бизнеси, иқтисодиёти, технологиялари ва молия соҳасидаги кўзга кўринган шахслар Швейцариянинг Альп тоғларидаги дам олиш масканида тўпланишди.

Африка сарҳадларида

Африкадаги қатор давлатларда бир қанча тарихий воқеалар бўлиб ўтдики, улар бевосита мазкур мамлакатларнинг сиёсий ва иқтисодий ҳаётига таъсир этмай қолмади.

Кот-д'Ивуарда исёнчилар ҳукумат билан келишувга келди.

Нигерияда террорчилар мактабдан 7 кишини ўғирлаб кетишди

Сенегал Гамбиянинг янги президентини қабул қилишга рози бўлди

Нигерия ҳарбий самолёти адашиб қочқинлар лагерини нишонга олди: қурбонлар 100дан зиёд

Гамбия президенти мамлакатда фавқулодда вазият тартибини киритди

Малидаги ҳарбий базада содир этилган теракт қурбонлари сони 50 нафардан ортди.

Сенегал армияси Гамбия билан чегараларга сафарбар этилди.

БМТ Гамбиянинг янги президентини қўллаб-қувватловчи резолюцияни қабул қилди.

Гамбиянинг собиқ президенти истеъфога кетишга рози бўлди.

Бошқа янгиликлар

Атрофимиздаги олам ҳар 100 йилда эмас, ҳар йили ўзгармоқда. Бизнинг соатларимиз, кўзойнакларимиз, машиналаримиз ва ҳатто хонадонларимиз аллақачон "ақлли" бўлиб улгурди, олдинда бизни нималар кутаётганини билишни хоҳлайсизми?

Жаҳон ахборот агентликлари Хитойда дунёдаги энг қудратли компьютер яратилганини муҳокама қилаётган бир пайтда Hi-Tech нашри энг биринчи компьютер қандай бўлгани ҳақида маълумот тақдим этди. 
 

Остона шаҳрида тўрт ёшли Ернар Алибековнинг онаси шаҳар ҳокимиятидан уй-жой муаммосини ҳал этишда ёрдам кўрсатишни сўрамоқда.

Пауэрлифтинг бўйича спорт устаси, куч кўпкураши бўйича Бутунроссия мусобақаларининг кўп карра ғолибаси Оксана Кошелева 20 градус совуқда иккита трамвай вагонини жойидан силжитиб, бир неча метр рельслар бўйлаб торта олди.

Олимлар Ғарбий Антарктика музлари остида бир неча ўн ёриқлар яширинганини аниқлашди.

Индонезияда яшовчи 35 ёшли Сулами камдан-кам учрайдиган касаллик - анкилозир спондилоартритдан азият чекади. Бу касаллик унинг танасини тахта каби қотириб қўйган. 

Спорт ва технология оламида

Руни «МЮ»нинг янги рекордчисига айланди.

Ford компанияси Mustang кабриолетининг янгиланган нусхасини тақдим қилди. 

Афсонавий Nokia брендининг бозорга қайтишидан кейинги илк смартфони Nokia 6 бўлди ва у фақатгина Хитойда таклиф қилинди. Смартфон бир дақиқа ичида сотиб бўлинган.

Европанинг Airbus авиасозлик корпорацияси жорий йил охирида муқобил парвоз қилувчи такси прототипларининг синовини ўтказиши мумкин.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 32081 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17865 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 69325 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58414 Жамият
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 5067 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 10476 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар