Туркия полицияси Хавфсизлик бошқармаси ва ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси идорасини ўққа тутишда гумон қилинаётганлардан бирини қўлга олишга муваффақ бўлди. Ҳужум 20 январь куни Истанбулда амалга оширилган эди, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.

Гумонланувчи мамлакат шимоли-ғарбидаги Текирдоғ вилояти ҳудудида қўлга олинган. Уни ҳибсга олиш вақтида ёнидан ўқотар қурол ва граната топилган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари 21 январь куни ушбу жиноят бўйича гумонланиб, қўлга олинган 5 кишини сўроқ  қилишни давом эттирмоқда. 

Полиция маълумотларига кўра, ушланган шахс Инқилобий халқ-озодлик фронти экстремистик ташкилоти фаолидир. Ҳозирча, ҳеч бир террорчилик ташкилоти ўққа тутиш жиноятлари учун жавобгарликни зиммасига олмаган.