Интернетда Туркиядаги бир гуруҳ кекса ёшли отахонларнинг оддий тоғораларда сирпанчиқ учаётганлари видеоси пайдо бўлди. Воқеа Эрзурум провинциясида суратга туширилган.

Отахонлар қичқирганларича, қорли қияликдан пастга тушиб боришган. Уларни сирпанишларига ўртоқлари ёрдам бериб туришган. Қувноқ нафақахўрларнинг бундай кўнгилхушлиги тасвирланган видеоролик интернетда анчайин оммалашган.