Божхона ходимлари 1,8 тоннадан зиёд истеъмол муддати ўтиб кетган озиқ-овқат маҳсулотларини ушлаб қолишди

Жамият 23 Январь 2017 7078

Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотларининг қонуний тарзда импорт қилиниши нафақат иқтисодий хавфсизлигимизни ҳимоя қилишга, балки, энг аввало аҳолининг саломатлигини асрашга ва уларни сифати кафолатланган маҳсулотлар билан таъминлашга хизмат қилади.

Республикамиз божхона ходимлари томонидан мазкур ҳолатларга ўз вақтида чек қўйиш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб, бу турдаги қонунбузарлик ҳолатларининг олди олинмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаролар Розиқов, Алимова ва Исаевларнинг (мақоладаги барча исм шарифлар ўзгартирилган) қинғир қилмишларига чек қўйилди.  

Улар сифатсиз ҳамда истеъмол муддати ўтиб кетган озиқ-овқатларни ички бозорда пуллаш режалаштиришган экан. Юк эгалари оғирлиги 1,8 тоннадан, қиймати эса 57,5 млн.сўмдан ортиқ бўлган мазкур озиқ-овқат маҳсулотларига божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи биронта ҳам ҳужжат тақдим қила олишмади. Маҳсулотларнинг ёрлиқлари кўздан кечирилганда, амалдаги тартибларга зид равишда товарлар давлат тилида маркаланмагани ҳам аниқланди.

Рақамларга мурожат қилсак, 2016 йил давомида республикамиз божхона ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда 3400 дан ортиқ ҳолатда қиймати салкам 4 млрд. сўм озиқ-овқат маҳсулотларининг  ноқонуний ҳаракатига чек қўйилган.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 50756 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16062 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 98154 Ўзбекистон
Яна бир давлат Венесуэлага қарши санкциялар киритади
09:53 16 Жаҳон
Барселонадаги теракт ижрочиси деб гумон қилинган шахс полицияга келиб, айбсизлигини айтди
09:50 41 Жаҳон
Жоан Роулинг: Трампнинг Шарлотсвилл ҳақидаги сўзлари Яқин Шарқни бирлаштирди
09:47 46 Жаҳон
Каталония ҳукумати уч кунлик мотам эълон қилди
09:42 537 Жаҳон
Атлантика океани жанубида кучли зилзила юз берди
09:40 143 Жаҳон
Хитой клуби трибуна ўриндиқларини тилла рангга бўягач, кетма-кет 5 учрашувда ғалаба қозонди
09:36 274 Спорт
Ўзбекистон ва Қозоғистон Мудофаа вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик режаси тасдиқланди 
Кўпроқ янгиликлар