Бразилиядаги қамоқхонадан 14 маҳбус қочиб кетди

Жаҳон 23 Январь 2017 5091

Бразилиянинг марказидаги Гояс штатидаги қамоқхоналардан биридан 14 маҳбус қочиб кетди, деб хабар бермоқда Globo телеканали.  

Телеканал маълумотларига кўра, маҳбуслардан бири қўққисдан қўриқчига ҳужум қилиб, ундан қуролини тортиб олган. Сўнгра бошқа бир қўриқчини турма эшигини очишга мажбур қилган. Қочоқлардан бирортаси ҳали ушланмаган.  

Бразилияда 2017 йил боши қамоқхоналардаги бир қатор исёнлар билан бошланди. Бразилия тарихидаги бундай исёнлардан энг йириги Манаус шаҳрида 1 январда юз берди. Ўшанда икки рақиб гуруҳнинг ўзаро ихтилофи сабабли бошланган тартибсизликларда 50 дан кўпроқ одам ҳалок бўлган.  
 
Шундан кейин Бразилия ҳукумати ахлоқ-тузатиш муассасаларини ислоҳ қилиш дастурини қабул қилган. Бразилияда аксарият турмалар меъёридан тўлиб-тошган.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 17512 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48010 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21958 Ўзбекистон
Наманган вилоятида тадбиркорлар олдида турган муаммолар бартараф қилинмоқда
«Ливерпуль» Коутиньо трансфери сериалини якунладими?
20:51 161 Спорт
Xiaomi Bluetooth'ли "ақлли" кроссовкаларни яратди
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 1269 Жамият
Қозоғистонлик теннисчи мураббийига: «Аҳмоқона илжайишинг билан кўзимдан йўқол»
20:20 2124 Спорт
Трамп махфий хизмат иш ҳақи фондининг бир йиллик пулини сарфлаб бўлди
20:05 1284 Жаҳон
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 1590 Жамият
Кўпроқ янгиликлар