Франциянинг собиқ таълим вазири Бенуа Амон ва собиқ бош вазири Манюэль Вальс Социалистик партия праймеризининг 2-босқичига чиқдилар, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги. 

Сайлов участкаларининг ярмидаги овозлар ҳисоблангандан кейин Амон 35,21 фоиз овоз, Вальс эса 31,56 фоиз овоз тўплагани маълум бўлди. Собиқ иқтисодиёт вазири Арно Монтебурага 18 фоиз овоз берилди.

Овоз беришда 7 номзод иштирок этди.