Хитой дунёдаги илк суперкомпьютерни намойиш қилади

Технология 23 Январь 2017 13206

Агар сиз норасмий номи "ҳаддан зиёд суперкомпьютерлар" бўлган эксафлопс компьютерлари ҳақида эшитмаган бўлсангиз, бунинг ажабланарли жойи йўқ, чунки ҳозирча уларнинг ўзи йўқ. Бироқ бу йил ҳаммаси ўзгариши мумкин. Хитой яқин ойларда дунёдаги илк эксафлопс суперкомпьютер прототипи яратилиши ҳақида эълон қилди. Тизим режада кўрсатилгандек ишлайдиган бўлса, у бир сонияда 1 квинтиллион ҳисоблаш операцияни ишлаб чиқаришга қодир дунёдаги энг тезкор суперкомпьютер бўлади.

Хитой суперкомпьютер иловалари миллий маркази шу ҳафтада прототип қурилиши режалаштирилган вақтдан (2018 йил) илгарироқ (2017 йил) тугалланиши мумкинлиги ҳақида эълон қилди. Шундан сўнг прототипни тўлиқ функционал моделга айлантириш учун яна икки йил керак бўлади, агар ҳаммаси силлиқ кечса, бу лойиҳа ишончни оқлайди.

"Эксафлопс даражадаги суперкомпьютер ҳисоблаш тизими ва унинг иловалари бўйича ишлар 2020 йилда тўлиқ тугалланиши кутилмоқда. Охир-оқибат у мамлакатнинг биринчи суперкомпьютери "Тяньхэ-1"дан 200 карра кучлироқ бўлади", - деди Хитой суперкомпьютер иловалари миллий марказида фаолият юритувчи Зань Тинь "Синьхуа" агентлигига берган интервьюсида. 

Кўриб турганингиздек Хитой "Тяньхе-1"да тўхтаб қолмади, мамлакатда "Тяньхе-2" ҳам яратилди ва у 2015 йилда дунёдаги энг кучли компьютер мақомини олди. 

Ўтган йили Хитой ўзининг янги дунёдаги энг самарадор суперкомпьютерини тақдим этди - Sunway TaihuLight. Унинг ишлаб чиқариш самарадорлиги 124,5 петафлопсни ташкил этади - бу уни 100 петафлопс чегарасини хатлаб ўтган дунёдаги илк ҳисоблаш тизимига айлантирди. 

Ҳозирда ишлаб чиқариш жараёнида бўлган "Тяньхе-3" прототипи бир сонияда камида 1 квитиллион ҳисоблаш ишларини бажаришга қодир. Бу эса янги даражадир. Қоидага кўра, квинтиллионлар фақат Ер массасини математик ҳисоблаш (тоннада) ёки инсон миясидаги молекулалар миқдорини ҳисоблашда қўлланилади. 

Шуни таъкидлаш жоизки, Хитой - ҳозирда эксафлопс даражадаги суперкомпьютер яратиш билан шуғулланаётган ягона мамлакат эмас. АҚШда ҳам шундай ишлар олиб борилмоқда, уни 2023 йилда тугатишга ваъда беришмоқда. АҚШ энергетика вазирлигига кўра, унинг суперкомпьютер лойиҳаси саноатда ҳақиқий инқилоб қилиши мумкин. 

Маълумотларга кўра, эксафлопс даражадаги суперкомпьютерлар аниқ тиббиёт, биоэнергетика, энергиялар ва суюқ субстанциялар ўртасидаги алоқалар, янги физик материаллар ихтироси, дизайн, Коинотнинг фундаментал кучлари тадқиқотларида қўлланувчи жараёнларни аниқроқ симуляция қила олади.

Бугунги кунда Хитойнинг икки суперкомпьютери дунёдаги энг самарадор суперкомпьютерлар рўйхатининг юқори сатрларида қайд этилган. 

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 50944 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 66874 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 35682 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20466 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 77680 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60957 Жамият
Эрон ва Саудия Арабистони ўзаро дипломатик ташрифлар амалга оширишади
21:05 0 Жаҳон
Германия олтин захирасининг катта қисмини қайтариб олди
21:01 73 Жаҳон
Ўзбекистонда энергия тежовчи миллий компания тузилди
Таиландга қизларни юбориш билан шуғулланган самарқандлик “одамфуруш” аёл ушланди 
20:55 312 Жамият
Кўпроқ янгиликлар