Италия марказидаги Гран-Сассо тоғли массивида қор кўчкиси остида қолган меҳмонхонада ҳалок бўлганлар сони 7 кишигача етди. Бу ҳақда Rai News 24 телеканали хабар бермоқда. 

Зилзилалар ва кучли қорлар сабабли юзага келган кучли қор кўчкиси 18 январда 1,2 минг метр баландликда жойлашган 4-қаватли меҳмонхонани босиб қолган. Аввалроқ 6 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди. 11 киши тирик топилган. 

Яна 22 киши бедарак йўқолган ҳисобланмоқда. Қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда.