«Қамчиқ» довонида қутқарувчилар отрядларининг кечаю кундуз навбатчилиги ташкил қилинди

Ўзбекистон 23 Январь 2017 21017
Архив фотоси

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида об-ҳаво шароитининг ёмонлашиши туфайли кўчкининг юқори хавфи кузатилмоқда. Шу сабабдан «Қамчиқ» довони орқали ўтувчи А-373 Тошкент-Ўш трассасида транспорт ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қутқарувчилар отрядлари туну-кун навбатчиликда турибди, деб ёзмоқда Nuz.uz нашри.

РИА "Новости"нинг Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматига таянган ҳолда хабар беришича, довонда яқин кунлар ичида кўчки хавфи кутилмоқда, ҳаво ҳарорати 8-10 даража совуққа қадар тушиши, кўриш масофаси эса 50-100 метргача қисқариши мумкин, шамолнинг тезлиги сониясига 20 метргача ортади.

Кўпроқ янгиликлар