"Оҳангаронцемент"да янги юқори аниқликдаги қурилма ишга туширилди

Ўзбекистон 23 Январь 2017 5914

"ЕВРОЦЕМЕНТ груп" холдинги инвестицион дастури доирасида Хитойда ишлаб чиқарилган замонавий горизонтал-йўниш фрезалаш станоги харид қилинди, деб маълум қилди "Оҳангаронцемент" матбуот хизмати. 

Янги станок юқори аниқлик, конструкциясининг мустаҳкамлиги, унумдорлиги ва ишончлилиги билан ажралиб туради.

Станок заводнинг ишлаб чиқариш қувватларини янгилаш дастурига мувофиқ 730 млн сўмга харид қилинган. 

Заводнинг станоклар паркини модернизация қилиш самарадорлик, ишлаб чиқариш унумини ошириш, техника деталларини тайёрлаш муддатларини қисқартириш, уларнинг сифатини оширишга қаратилган.

ТPХ 6111 туридаги горизонтал-йўниш станоги универсал қурилма бўлиб, пармалаш, зенкерлаш, йўниш, тешиклар очиш, торецлар кесиш, резьба очиш, фрезалаш ва бошқалар учун мўлжалланган. 

Охирги авлоддаги юқори технологик станокнинг харид қилиниши корхонага катта устунлик беради. Бугунда янги станок тўлиқ юклама билан ишламоқда. Бу қурилмани 6 разряддаги чилангар Станислав Кан бошқаради.

Кўпроқ янгиликлар