Остона конференциясида Суриянинг 15га яқин мухолиф гуруҳи қатнашади

Жаҳон 23 Январь 2017 5743

Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Роман Василенконинг баёнот беришича, Сурия муаммосига бағишланган Остона музокараларида Суриянинг 15га яқин мухолиф гуруҳи вакиллари иштирок этади. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Шу билан бирга, вазир ўринбосарининг қайд этишича, ушбу делегацияларнинг раҳбари йўқ. 

«Бирор кишига Сурия мухолифатини намоён этиш бўйича ваколатлар тақдим этилмаган», — деган Василенко. 

Бундан ташқари, вазир ўринбосарининг қўшимча қилишича, ҳозирча, Сурия ҳукумати ва қуролланган мухолифат ўртасидаги музокаралар бевосита бўлиши ҳам аниқ эмас. 

«Бу масала муҳокама қилинмоқда. Бу музокаралар бошланишига келиб ойдин бўлади», — деган дипломат. 

Кўпроқ янгиликлар