Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида расмий Дамашқ ва қуролланган мухолифат делегацияси вакиллари биринчи марта ягона музокаралар даврасига ўтиришди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Маслаҳатлашувларда иштирок этаётган томонлар, бир неча соат мобайнида катта стол атрофида мулоқот олиб боришади. Унда томонлар қарашларини бир-бирига яқинлаштиришга ҳаракат қилинади. 

Учрашув ташкилотчилари расмий Дамашқ ва мухолифат учун алоҳида кўрсаткичлар ўрнига умумий равишда "Сурия Араб Республикаси" қайдномаларини ўрнатишни маъқул кўрган. Чунки, ташкилотчилар вакилининг сўзига кўра, асосийси, "барчани бир музокаралар даврасига тўплашдир".

Музокарада иштирок этаётганлар қуйидаги тартибда (соат мили бўйича 12:00дан бошлаб): Қозоғистон, Эрон, Сурия ҳукумати делегацияси, БМТ, АҚШ, Сурия қуролланган мухолифати, Туркия, Россия бўлиб ўтади.