Шавкат Мирзиёев Венгрия президентига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон 23 Январь 2017 10175
Фото: Fotolia/ Kristina Afanasyeva

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Венгрия Президенти Янош Адерга Италия шимолидаги Верона провинциясида Венгрия фуқароларини олиб кетаётган автобуснинг йўл-транспорт ҳодисасига учраши оқибатида кўплаб инсонларнинг қурбон бўлганлиги муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирди. 

Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳат олганларга самимий ҳамдардлик ва далда сўзларини етказишни сўради.

Кўпроқ янгиликлар