ШҲТ Котибияти сайти уч тилда ишлай бошлади

Жамият 23 Январь 2017 4428

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Котибияти расмий сайти sectsco.org эндиликда уч – хитой, рус ва инглиз тилларида ишламоқда.
Бу ҳақда ШҲТ Котибияти матбуот релизисида айтилган.

Айни дамда Котибиятда асосан рус ва хитой тилларидан фойдаланилади. Релизда таъкидланишича, эндиликда сайтга ташриф буюрганлар уч тилда ташкилот, унинг Пекиндаги қароргоҳида ўтказиладиган асосий тадбирлар ҳақида маълумот олишлари мумкин.

"Веб-сайтимиз аудиторияси учун қулайлик яратиш мақсадида, шунингдек, эксперт, илмий ва бошқа ҳамжамиятлар ШҲТ ҳақида ишончли маълумотни олишлари учун, Котибият матбуот хизмати барча ҳужжатлар пакетини уч тилда жойлаштирди. Улар ШҲТ доирасида унинг 15 йиллик фаолияти давомида қабул қилинган", - дейилади хабарда.

Маълумот учун, ШҲТга Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон аъзо саналади. 2015 йилнинг июлидаги Уфа саммитида ташкилотга Ҳиндистон ва Покистоннинг киритилиш жараёни бошлангани ҳақида хабар қилинди. Ҳаммаси бўлиб “ШҲТ оиласига” кузатувчи давлатлар ва шериклар билан қўшиб ҳисоблаганда 18 та мамлакат киради.

ШҲТ Котибияти ташкилотнинг ижро этиш органи ҳисобланиб, Пекинда жойлашган. Котибият ШҲТ ишини мувофиқлаштириш, ахборот-таҳлил, юридик ва техник таъминлаш билан шуғулланади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28042 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14934 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56040 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 663 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 644 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2427 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 655 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 644 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 876 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар