Ўзбекистоннинг Тошкент вилояти ҳокими Шукурулло Бобоев Олий Мажлис Сенатининг аъзоси бўлди. 

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри “Кимёгарлар” маданият саройида пойтахт вилояти депутатлари, давлат ҳокимияти органлари вакилларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Йиғилиш қатнашчилари Шукурулло Бобоевни Ўзбекистон Респубикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолигига сайлашди. 

Шукурулло Бобоев, шунингдек, Тошкент вилояти Халқ депутатлари кенгашининг раиси ҳам ҳисобланади. У пойтахт вилоятига ҳоким этиб тайинлангунча, Ангрен шина заводи директори бўлиб ишлаган.