Трамп НАФТА келишувини қайта тузиш ҳақидаги фармонни имзолади

Жаҳон 23 Январь 2017 15136
Фото: Reuters

АҚШ президенти Дональд Трамп 23 январда Мексика ва Канада билан Шимолий Америка эркин савдо ҳудуди ҳақидаги келишув (NAFTA) шартларини ўзгартириш бўйича жараённи бошлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу келишувга АҚШ, Мексика ва Канада киради. Бу ҳақда CNBC телеканали хабар бермоқда.  

Телеканал маълумотларига кўра, Трамп яқин кунларда АҚШнинг Осиё-Тинч океани минтақасида маҳсулотлар ва хизматларга бож тўловларини тўлиқ бекор қилишни кўзда тутувчи Транс-Тинч океан ҳамкорлигидан чиқиши ҳақидаги фармонни имзоламоқчи.  

Кўпроқ янгиликлар