Трамп Нетаньяхуни Вашингтонга келишга таклиф қилди

Жаҳон 23 Январь 2017 3511

АҚШ президенти Дональд Трамп Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхуга февраль ойида Вашингтонда учрашиш таклифини жўнатди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Маълум қилинишича, учрашув санаси бўйича якуний қарор яқин вақтда қабул қилинади. 

Икки давлат етакчилари ўртасидаги илк телефон мулоқоти Трамп инаугурациясидан кейин бўлиб ўтди.

Аввалроқ Исроил Фаластин билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказишга розилиги маълум қилинганди.

Кўпроқ янгиликлар