Туркиянинг ғарбий Айдин шаҳрида истиқомат қилувчи 69 яшар нафақахўр 8 минг 500 дона гугурт чўпидан митти масжид ясашнинг уддасидан чиқди. 

Айдин шаҳрининг Инжирлиова туманилик Ҳасан Эфенинг сўзларига кўра, 4 минораси бор митти масжидни барпо қилиш учун 3 ой вақт сарфлаган. 

26 йил мобайнида таксичилик билан шуғулланган Эфе нафақага чиқишдан аввал ҳам кейин ҳам севимли машғулоти сифатида гугурт чўпларидан портретлар, турли иншоот моделлари, шу жумладан, ёғочдан Қуръон жилдлари ясаш билан шуғулланиб келган. 

Унинг айтишича, 4 минорали масжид лойиҳалари орасида энг яхшиси бўлиб, уни ясаш учун жуда кўп вақти кетган. 

Эфе Фотима Келин Масжиди деб номлаган митта масжид учун 8,5 минг гугурт донасидан ташқари икки идиш елим ҳам ишлатган.

Эфенинг уқдиришича, у ҳеч қачон қўлбола буюмларини сотмайди, аксинча ҳадя қилади.