Ўзбекистон Президентининг 13 январдаги қарори билан «Ўзшаҳар қурилиш инвест» республика ихтисослаштирилган инжиниринг компаниясини ташкил этиш тасдиқланди. Унга 2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп хонадонли уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастури бўйича арзон кўп хонадонли уйларни тўлиқ тайёр ҳолда фойдаланишга топшириш шарти билан қуриш ва реконструкция қилиш вазифаси юклатилади. Бу ҳақда Газета.уз хабар берди.

Компания вазифалари ичига молиялаштиришни ташкил қилиш ва қурилиш ишлари устидан техник назоратни амалга ошириш, кейинчалик қурилган уйларни имтиёзли ипотека кредитлари ҳисобига аҳолига сотиш учун «Ипотека банк» АТИБга топшириш ҳам ўрин олган.

«Ўзшаҳар қурилиш инвест»нинг устав капитали 1 млрд сўм бўлиб, Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, «Ипотека банк», «Ўзметкомбинат», «Қизилқумцемент» ва «Ўзбекинвест» маблағлари ҳисобидан шакллантирилади.