Венгрия ташқи иқтисодий алоқа ва ташқи ишлар вазири Петер Сиярто Дональд Трамп АҚШ президенти бўлгандан сўнг Европа Иттифоқида умидсизлик кузатилаётганини айтди. 

"Эсдан чиқармаслик керак, ҳозир Европа Иттифоқида Дональд Трамп АҚШ президенти этиб сайлангандан кейин тушкунлик ҳукм сурмоқда, чунки президент либерал Европа элитаси вакиллари ишонган одам бўлмади", деб айтди Сиярто.

Сиярто "агар биз бунгача Европа сиёсатидан фарқланувчи фикрни қабул қилсак, бизга "путинчилар" ёрлиғини осишарди, энди эса биз "путинчилар" ёки "трампчилар" деб танлашимиз мумкин", деб қўшимча қилди.