WikiLeaks портали твиттерда АҚШ президенти Дональд Трампнинг солиқ декларацияси электрон версиясини юборишни таклиф қилди.

"Трамп маслаҳатчиси Келлиэнн Конуэй Трамп ўз солиқ декларациясини кўрсатмаслигини айтди. Унда биз уни кўрсата оламиз", дейилди хабарда ва ҳужжатларни юбориш мумкин бўлган манзил кўрсатилди.

WikiLeaks Трампни ўзининг молиявий ҳолати ҳақидаги маълумотни ошкор қилишдан бош тортаётгани учун танқид қилди.

Аввалроқ Трампнинг солиқ декларациясини чоп этиш талаб қилинган петиция 100 мингдан кўпроқ имзо тўплагани маълум қилинганди. Бу миқдор петициянинг Оқ уй томонидан кўриб чиқилиши учун етарлидир.