Таиланд пойтахти Бангкокда Хитой тақвимига кўра кириб келган янги йил муносабати уюштириладиган анъанавий тадбирлар бекор қилинди. Бу марҳум қирол Пхумипхон Адулъядетга мотам сабабли рўй берган. У 2016 йилнинг октябрида вафот этганди, деб хабар берди Bangkok Post газетаси пойтахтнинг ҳудудида Чайта-таун бўлган Сампхаттхавонг тумани маъмуриятига асосан.

Таиландда вафот этган қиролга мотам 2017 йил октябрь ойи ўрталарига қадар давом этади.

Яоварат (Бангкокдаги Чайна-тауннинг расмий номи) кўчасидаги янги йил тадбирларини бекор қилиш тўғрисидаги қарор Хитой тақвимига кўра янги йилни Яоварат кўчасида байрам қилишга доимий тайёргарлик кўриш бўйича қўмитанинг умумий йиғилишида қабул қилинди. Кўчада одатда тантанали намойишлар , “аждарлар” ва янги йил “шер”ларининг юриши, кафе ва ресторанларда эса барча ташриф буюрувчилар учун бепул меҳмондорчилик ўтказиларди.

Хитой тақвимига кўра янги йил “сузиб юрувчи” ой календари бўйича нишонланади. Бу йил эса Таиландда байрам тадбирлари 27 январь-2 февраль кунлари бўлиб ўтиши керак эди. Шу кунларда этник хитойликларга тегишли бўлган барча корхоналар янги йил таътиллари вақтига ёпилади. Давлат идоралари ва банклар одатий тартибда ишлайди.

Бундай янги йил Таиланд пойтахтидаги Яоварат кўчасида ҳар йил нишонланади. Шунингдек, байрам тадбирлари шаҳарнинг бошқа туманларида ҳам ўтказилади. Жорий йилда эса мотам туфайли барча жойларда фақатгина мушакбозлик ва баланд мусиқа тақиқланади.

Бангкок шаҳри аввалига этник хитойликларнинг савдо қишлоғи сифатида пайдо бўлган. Ўша пайтда Сиам қироллиги (Таиланднинг эски номи) Аюттхайа дарёси оқими бўйлаб юз километр тепароқда жойлашган. Бангкокка пойтахт XVIII асрнинг охирида - Аюттхайанинг Сиам-Бирма уруши вақтида Бирма армияси томонидан тор-мор келтирилганидан сўнг кўчирилган.