Буюк Британия олий суди ҳукуматга мамлакатни Европа Иттифоқидан чиқиш жараёнини бошлаш учун парламент розилигини олиши кераклиги ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Шу тариқа, мамлакат бош вазири Тереза Мэй Brexit’ни парламент тасдиғисиз амалга ошира олмайди.

Аввалроқ Буюк Британия олий суди Лондон олий судининг мамлакат ҳукумати апелляцияси бўйича қарори 24 январь куни қабул қилинишини маълум қилганди. У вазирлар маҳкамасига Бирлашган Қиролликнинг Европа Иттифоқидан чиқиш жараёнига Британия парламенти рухсати талаб этилиши ҳақида қарор чиқарган.