Дунёнинг кўчиб ўтиш учун энг арзон шаҳри аниқланди

Lifestyle 24 Январь 2017 24845

Тунис шаҳри 2017 йилда кўчиб ўтиш учун дунёнинг энг арзон шаҳри рўйхатига бошчилик қилди. Бу рейтингни юк таксиси хизматларини тақдим қилувчи Movinga немис компанияси мутахассислари тузишди. 

Фирма мутахассислари  янги жойда яшашнинг биринчи ойи, жумладан уй ижараси, телефон улаш, озиқ-овқат ва транспорт учун сарф-харажатларни ҳисоблаб чиқишди. Тунисда (Африкадаги Тунис давлати пойтахти) бунга 398 доллар кифоя қилади.
 
2-ўринни Ҳиндистон жанубидаги Бангалор шаҳри 422 доллар билан эгаллади. Етакчи учликни Қоҳира якунламоқда (532 доллар).

4-ўрин Бухарестга насиб қилди, бу ерда яшашнинг биринчи ойида 583 доллар талаб қилинади. 5-ўрин Колумбиянинг Медельинига насиб қилди. Бу шаҳарга кўчиб ўтиш 603,6 долларга тушади.

Етакчи ўнталикдан камайиб бориш тартибида София (Болгария), Колумбия пойтахти Богота, Лагос (Нигерия), Рига ва Будапешт шаҳарлари ҳам ўрин олди.

Ҳаммаси бўлиб рейтингга 75 та аҳоли пункти киритилган. Бу рўйхатнинг сўнгги ўринини Ангола пойтахти Луанда эгаллади. Бу ерда яшашнинг биринчи ойи учун 3,3 минг доллар керак бўлади.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 25241 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 12054 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 83452 Ўзбекистон
Барселона марказида микроавтобус йўловчилар устига бостириб кирди
20:53 7 Жаҳон
Душанбеда ўқувчиларни 10-синфга қабул қилишда "тозалаш" ишлари олиб борилмоқда
20:49 172 Жаҳон
Яна икки ўлим: Саудия Арабистони сўнгги тўрт ойда уч шаҳзодасидан айрилди
20:39 2175 Жаҳон
Тарихда биринчи марта Сатурн атмосферасига киришга муваффақ бўлинди
20:25 952 Жамият
ФИФА йил футболчиси бўлиш учун асосий даъвогарлар рўйхатини эълон қилди
20:19 3280 Спорт
Япониядаги барда маймунлар официантлар сифатида ишламоқда
20:06 1461 Жамият
Конте Белотти трансферини истамоқда, Абрамович бунга қарши
20:06 883 Спорт
Кўпроқ янгиликлар