Энг яхши эркак роли учун “Оскар”га номзодлар маълум бўлди

Маданият 24 Январь 2017 11442
Фото: AFP 2017/ Emmanuel Dunand

Актёрлар Кейси Аффлек, Райан Гослинг, Эндрю Гарфилд, Дензел Вашингтон, Вигго Мортенсен номзодлари “Оскар” мукофотига энг яхши эркак роли учун  қўйилди.

Номзодлардан бири Кейси Аффлек “Денгиздаги Манчестер” фильми учун “Олтин глобус” мукофотини қўлга киритди. Кинотанқидчилар Райан Гослинг ҳақида ҳам ижобий фикр билдирган. У “Оскар”ни “Ла-ла-ленд” мюзиклидаги бош роли учун қўлга киритиши мумкин.

Шунингдек, мукофотга номзодлар рўйхатидан Эндрю Гарфилд (“Виждон нуқтаи назаридан”), Вигго Мортенсен (“Капитан Фантастик”)  ва афроамерикалик Дензел Вашингтон (“Тўсиқлар”) ҳам ўрин олди.

89-мукофотнинг тантанали топшириш маросими 26 февраль куни Лос-Анжелесдаги Dolby Theatre’да бўлиб ўтади. Уни ABC’даги кечки шоу бошловчиси Жимми Киммел олиб боради.

Кўпроқ янгиликлар