Фотожамланма: "Мустаҳкам жағлар" соҳиби Луис Суарес 30 ёшга кирди

Спорт 24 Январь 2017 8032

«Барселона» футбол клубининг уругвайлик ҳужумчиси Луис Суарес бугун, 24 январь куни 30 ёшга тўлганини нишонламоқда. «Насьональ», «Гронинген», «Аякс», «Ливерпуль», «Барселона», миллий терма жамоа – Луис барча ерда етакчи ўринлардан бирини эгаллаб келган.

Уругвайлик жуда ҳам кўплаб жамоавий совринлардан ташқари, доимий равишда шахсий мукофотларни қўлга киритади. Ҳужумчи қайси чемпионатларда тўп сурганига қарамай, мавсум якуни бўйича энг яхши форвард номини қўлга кириб келади. Футболчи 2014 ва 2016 йилларда эса Европанинг энг яхши тўпурари бўлганди.

Бироқ Суаресга машҳурликни нафақат оёқлари, балки мустаҳкам жағлари ҳам келтирди. Луис 2013 йилда “Ливерпуль” сафида иштирок этаётиб, “Челси” ҳимоячиси Бранислав Ивановичнинг қўлидан тишлаб олган. Бир йил ўтиб эса Италия терма жамоаси ҳимоячиси Жоржио Кьеллинининг елкаси жабрланди. Қуйида уругвайлик футболчи тасвирланган энг қизиқ фотосуратларни эътиборингизга ҳавол этамиз. 

Луис Суарес Жоржо Кьеллини билан жаҳон чемпионати учрашуви пайтида содир бўлган ҳодисадан сўнг, 2014 йил

“Барселона” ўйинчиси Луис Суарес Испания чемпионати доирасидаги беллашув вақтида, 2016 йил

Луис Суарес ва Жоржо Кьеллини жаҳон чемпионати учрашувидаги ҳодисадан сўнг, 2014 йил

“Ливерпуль” ўйинчиси Луис Суарес рафиқаси София ва қизи Дельфина билан, Ливерпуль, 2012 йил

“Ливерпуль” ўйинчиси Луис Суарес Англия премьер-лигасининг Ливерпулдаги баҳси вақтида, 2011 йил

Луис Суарес Испания чемпионатидаги учрашув вақтида, 2016 йил

Луис Суарес футбол бўйича жаҳон чемпионати саралаш беллашувида, 2016 йил

Жоржо Кьеллини Луис Суаресдан жабр кўрган елкасини кўрсатмоқда, 2014 йил

“Барселона” ўйинчиси Луис Суарес Барселонадаги учрашув вақтида, 2015 йил

“Манчестер” футболчиси Фернандо ва “Барселона” ўйинчиси Луис Суарес УЕФА Чемпионлар лигаси учрашуви вақтида, 2015 йил

“Барселона” футболчиси Луис Суарес Испания кубогидаги учрашувдан сўнг, 2017 йил

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95709 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46537 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51713 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9343 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20139 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 335 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 159 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 682 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 876 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 550 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар