Германияда бундестагга сайловлар санаси аниқлаб олинди

Жаҳон 24 Январь 2017 2913
Фото: AP Photo/ Michael Sohn

Германия президенти Йоахим Гаук федерал ҳукумат тавсиясига кўра мамлакат парламентининг қуйи палатаси – бундестагга ўтказиладиган сайловларни 2017 йил сентябрга белгилади, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

Президент тегишли фармонни имзолаган.

Сайловлар натижаларига кўра ҳукумат таркиби ва канцлер аниқлаб олинади. Уларни кўпчилик овоз тўплаган партия ёки коалиция танлайди.

Христиан-демократик ва Христиан-социалистик иттифоқлар блокидан сайловларда амалдаги канцлер Ангела Меркель, "Яшиллар"дан Катрин Геринг-Экардт ва Жем Оздемир иштирок этади. Социал-демократик партия номзоди 29 январда маълум бўлади. Сўллар номзоди ҳам ҳали аниқлаб олинмаган.

Кўпроқ янгиликлар