Хитойда бир жойда рекорд миқдорда Tesla электрокарлари тўпланди

Технология 24 Январь 2017 7309
Фото: motor.ru

Хитойда бир жойда рекорд миқдорда Tesla электрокарлари тўпланди – ўзига хос парадда 145 та Model S хэтчбеки ва юзлаб Model X кроссоверлари иштирок этди. Ушбу натижа Гиннесс рекордлар китобига киритилди.

Электрокроссоверлар тадбир давомида футбол майдонида "Х" ҳарфи кўринишида тизилиб туришди, сўнгра "рождество шоуси"ни ижро этишди: махсус режим мультимедиа тизимидаги менюнинг алоҳида банди ёрдамида фаоллаштирилади. Шундан кейин автомобилни тарк этиш, эшикларни ёпиш ва брелокда қулфларни блоклаш тугмасини босиш талаб қилинади. Машина Wizards in Winter қўшиғига автоматик равишда ёруғлик асбобларини бетартиб ёқишни ва Model X’нинг орқа эшикларини ҳаракатлантиришни бошлайди.

2016 йил охирига кўра, Хитойда электромобиллар миқдори 600 мингдан ошиб кетган. Бу 2015 йилдагидан 2 марта кўпроқдир. 2030 йилга келиб Хитой ҳукумати электрокарлар ҳажмини 15 млн машинадан кўпроққа оширмоқчи. Бундан ташқари, қувватлаш станциялари тармоғини жиддий кенгайтириш режалаштирилмоқда: 2020 йилгача 5 млн гача, 2025 йилгача 20 млн гача ва 2030 йилгача 80 млн гача.

Бугунги кунда дунё бўйича 200 минг дона Tesla электромобили мавжуд. 

 

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 57732 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 33364 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 41103 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5049 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16859 Ўзбекистон
16 август куни Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари
11:50 3419 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекободга ташриф буюрди
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 1086 Жамият
ОАВ: Россияда пластик пуллар пайдо бўлади
Кўпроқ янгиликлар