Италияда тез тиббий ёрдам вертолёти фалокатга учраши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда полиция вакилига иқтибос келтирган ҳолда "Франс Пресс" ахборот агентлиги.  

"6 киши ҳалок бўлган. Вертолёт қолдиқлари ёнига келган шошилинч бригадалар қурбонларнинг жасадларини турли жойлардан чиқариб олишган", деб маълум қилди полиция вакили.

Фалокат Абруццо тоғли вилоятида 24 январда тушликдан кейин юз берган. Вертолёт Италиянинг бу ҳудудида ўтган ҳафтада бўлиб ўтган кучли қорлар оқибатида жабрланган аҳолига ёрдам бериш операциясида иштирок этган. Тахмин қилинишича, вертолёт 500 метр баландликдан қулаган.