Қашқадарё вилояти прокурори этиб 5 йил муддатга адлия катта маслаҳатчиси Баҳодир Пўлатов тайинланди.

Бу ҳақдаги буйруққа Ўзбекистон Республикаси бош прокурори 23 январь куни имзо чекди, деб хабар берди Бош прокуратура матбуот хизмати.

Баҳодир Пўлатов бу лавозим тайинловига қадар 2016 йилнинг мартидан ҳокимнинг биринчи ўринбосари, аввал эса – Фарғона вилояти прокурори бўлиб ишлаган.