Киноакадемиклар "Оскар"га даъвогарларни эълон қилишди

Маданият 24 Январь 2017 10550
Фото: AFP 2017/ Robin Beck

Америка кинематография санъати академияси "Оскар" мукофотига даъвогарлар рўйхатини эълон қилди. Жаҳондаги энг обрўли киносовринлардан бири ҳисобланувчи мукофот 24 номинацияда топширилади. Ғолибларни тантанали эълон қилиш ва тақдирлаш маросими 26 февралда Ҳолливудда бўлиб ўтади. Даъвогарлар рўйхатида фильмлар, актёрлар, режиссёрлар, сценарийнавислар ва киносаноатига улкан ҳисса қўшган санъат арбоблари бор. 

Шундай қилиб, киноакадемия сайтида эфирга узатилган махсус лавҳада даъвогарлар исм-шарифлари эълон қилинган. Рўйхатни актрисалар Бри Ларсон, Женнифер Хадсон, оператор Эмануэль Любецки, режиссер ва сценарийнавис Жейсон Райтман, япон актёри Кен Ватанабэ ҳамда киноакадемия президенти Шерил Бун Айзекс ўқиб берган. Демак, танишамиз:

Энг яхши эркак роли учун

Бу номинацияда актёрлар Кейси Аффлек ("Денгиз яқинидаги Манчестер"), Райан Гослинг ("Ла-ла-ленд"), Эндрю Гарфилд ("Виждон амри билан"), Вигго Мортенсен ("Капитан Фантастик") ва афроамерикалик Дензел Вашингтон ("Тўсиқлар") бош соврин учун кураш олиб боришади.

Энг яхши аёл роли учун

Эмма Стоун, Натали Портман ва Мэрил Стрип киноакадемия томонидан ушбу совринга даъвогарлар сифатида қайд этилган. Улар билан бирга, Рут Негга ("Лавинг") ва франциялик Изабель Юппер ("У-аёл") ҳам рўйхатга киритилган.

Энг яхши режиссёр

2017 йилги энг яхши режиссёр унвонига Дэмьен Шазелл ("Ла-Ла Ленд") ва Мэл Гибсон ("Виждон амри билан"), Барри Женкинс ("Ой нури"), Кеннет Лонерган ("Денгиз яқинидаги Манчестер") ва Дени Вильнёв ("Келиш") курашади.

Энг яхши фильм

Кинотанқидчилар бу борада 9та картинани танлашган. Булар: "Ла-Ла Ленд", "Шер", "Келиш" ва "Ой нури", "Виждон амри билан", "Фигурани яшириш", "Денгиз яқинидаги Манчестер", "Қандай бўлмасин" ва "Тўсиқлар" фильмларидир.

Хорижий тилдаги энг яхши фильм номинацияси учун Австралия, Дания, Эрон, Германия ва Швеция режиссёрлари ижодига мансуб фильмлар курашади. 

Энг яхши тўлиқ метражли анимация фильми

Бу таснифда "Ҳайвонлар шаҳри" ва "Моана", шунингдек, "Кубо. Самурай ҳақида афсона", "Қизил тошбақа" ва "Қовоқча ҳаёти" мультфильмларидан бири танланади. 

Бундан ташқари, иккинчи даражали энг яхши аёл ижрочи ва эркак актёр аниқлаб олинади. Шу билан бирга, энг яхши махсус эффектлар муаллифига ҳам киноакадемия соврини берилади. 

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4231 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5081 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20747 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49701 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3760 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 2223 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 4150 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2371 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3570 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3659 Технология
Кўпроқ янгиликлар