Ливиянинг шарқидаги ҳукуматга бўйсунувчи Ливия миллий армияси бўлинмаси дунёвий турмуш тарзини тарғиб қилувчи Ғарб ва Яқин Шарқ ёзувчиларининг ўнлаб китобларини мусодара қилди.   

Бу ҳақда твиттерда бразилиялик машҳур ёзувчи Пауло Коэльо маълум қилди

Унинг маълумотларига кўра, тақиқлов остига нафақат унинг асарлари, балки америкалик Дэн Браун, файласуф Фридрих Ницше, Нобель мукофоти совриндори, мисрлик Нагиб Маҳфуз асарлари тушди. "Мен Бразилия элчихонаси билан боғланмоқдаман. Улар унча кўп нарса қилиша олмайди, бироқ мен китобларимни ёқишаётганига чидаб тура олмайман", деб ёзган Коэльо ливиялик журналистлар берган маълумотларга иқтибос келтирган ҳолда. Бироқ китоблар ёқилгани ҳақидаги хабарлар бошқа манбалардан олинмаган.  

Коэльо ерда чангда ётган китоблар суратини ҳам чоп этган. Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, ушбу ҳолат Тобрукдан Бенгазига китоблар олиб кетилаётганда юз берган. Китоблар сотувга чиқарилиши керак бўлган.