Медиаҳафтанинг 2-куни: Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари

Ўзбекистон 24 Январь 2017 4016

Маълумки, шу кунларда "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси" лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамасига бағишланган медиаҳафталик бўлиб ўтмоқда. Бугун 24 январь, сешанба куни яна бир устувор йўналиш тақдимоти бўлиб, муҳокамага қўйилди - Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари. 

Бугунги йўналиш бўйича тақдимотда давлат органлари вакилларидан - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари Нодир Жўраев, Олий Мажлис Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Ботир Матмуратов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Акмал Бурхонов ва Нодиржон Мухторов, Тошкент давлат юридик университети ректори Есемурат Канязов, Ўзбекистон Адвокатлар палатаси раиси Равшан Аҳмедов, Президент ҳузуридаги Судьяликка номзодларни танлаш ва тавсия қилиш бўйича комиссия вакили Абдуҳамид Комилов, Бош прокуратура Ахборот хизмати раҳбар ўринбосари Умид Муҳаммедов ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси Холмўмин Ёдгоров иштирок этди. 

Мутахассислар ўз соҳалари бўйича 2017-2021 йиллардаги Ҳаракатлар стратегиясига киритилган бир қатор лойиҳалар ҳақида сўз юритишди. Унда суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлаш, судларни ихтисослаштириш, маъмурий судларни ташкил қилиш масалаларига тўхталиб ўтилди. Янги Ҳаракатлар стратегиясига киритилган лойиҳалардан бири судьяларнинг ҳуқуқий мустақиллиги нуқтаи назаридан уларга нисбатан муддат белгиланишини назарда тутади. Лойиҳага кўра, судьяларга дастлаб 5 йиллик синов муддати белгиланади, кейинги муддат 10 йилликни ўз ичига қамраб олади, ундан кейин эса муддатсиз давр тизими жорий этилади. Таъкидлаш жоизки, муддатсиз тизим тушунчасига 65 ёшгача бўлган давр киради. Ўзбекистон Қонунчилигига кўра, 30 ёшдан ошган мутахассисгина судья лавозимини эгаллаши мумкин.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33942 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72105 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10423 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 135971 Жамият
Бундеслига. «Лейпциг» «Шальке»дан мағлуб бўлди
00:26 236 Спорт
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 / 19.08.2017 2375 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 / 19.08.2017 990 Спорт
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 / 19.08.2017 6025 Спорт
Эрдўған Германия ташқи ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 / 19.08.2017 2614 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар