Ягона интерактив давлат хизматлари порталини (Ягона портал) янада ривожлантириш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга янги имкониятлар ва қулайликлар тақдим этиш мақсадида Ягона порталда Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати ўз интерактив хизматларини тақдим эта бошлади

Мазкур имконият сўзсиз фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига ўз муаммоларини ортиқча бюрократик тўсиқларни четлаб ўтган ҳолда тез ва сифатли ҳал этишларига ёрдам беради. 

Ушбу имкониятнинг амалга оширилиши мамлакатимизда “Электрон ҳукумат” тизимини шакллантиришда қўйилган муҳим қадамлардан биридир.