Наманганда Суд департаменти автотранспорт воситалари арзон нархларда сотувга қўйилган ярмарка ташкил этди

Ўзбекистон 24 Январь 2017 19084

Суд департаментининг Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 200-сонли қарорига асосан 21-22 январь кунлари Наманган вилоятининг барча туман (шаҳар) марказларида ярмаркалар ташкил этилди. Бу ҳақда Kun.uz’га бошқарма вакиллари хабар берди.

Ярмаркада автотранспорт воситалари, қурилиш материаллари, барча ёшдаги аёллар ва эркаклар кийимлари ҳамда рўзғор буюмлари ва керакли маҳсулотлар арзон нархларда сотувга қўйилди. 

Бундай ярмаркалар доимий ташкил этилиши режалаштирилган бўлиб, навбатдагиси 28-29 январь кунлари вилоятнинг барча туман (шаҳар) марказларида бўлиб ўтади.

Кўпроқ янгиликлар