Нукус жамоат транспортларидаги йўл ҳақи нақд пулсиз бўлади

Жамият 24 Январь 2017 8479

"Қарақалпақтранс" автомобилда юк ва йўловчи ташувчилар Республика Ассоциациясига бир ой муддатда Нукус шаҳрида йўловчи ташувчи жамоат транспортлари - автобус ва йўналишли таксиларда йўловчилар томонидан йўл ҳақини банк пластик карточкалари орқали сотиб олинадиган махсус жетонларни ташкиллаштириш, унинг ҳаракатини назоратга олиш тартиби ҳақидаги кўрсатма ишлаб чиқиш топширилган. Бу ҳақда Ассоциациянинг бўлим бошлиғи Баҳадир Атаниязов "Ғарезсизлик ҳам низам" нашрига хабар қилган.

Бу йўналишда ишлар бошланиб кетган. "Давлат белгиси" давлат ишлаб чиқариш бирлашмасининг "Тошкент зарбхона"сига жетонлар ишлаб чиқиш учун буюртма берилган. Нукус шаҳрининг одамлар кўп йиғиладиган 10 ўрнида жетонларни санаб берадиган махсус ускуналар ўрнатилиб, уларни фуқароларимиз пластик карточкалари орқали олиш имконияти яратилади.

2018 йилнинг 1 июль санасигача Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида шаҳар йўловчилари транспортида йўл ҳақини банк пластик картасидан нақ пулсиз тўлаш системасини босқичма-босқич амалга ошириш режалаштирилган.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2016 йил 21 декабрдаги "Нукус шаҳрида йўловчи ташувчи жамоат транспорти-автобус ва йўналишли таксилардан фойдаланиш тартибини жадаллаштириш ҳақида"ги қарори билан шаҳар жамоат транспорларга шу йилнинг 1 март санасидан бошлаб нақд пулсиз йўл ҳақи тўлаш системаси амалга оширилиши назарда тутилган. 

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 53324 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 4787 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 10493 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20876 Ўзбекистон
Таклиф: ҳам харид, ҳам хайрия
АҚШ: Венесуэлада ҳокимият куч билан қўлга олинди
10:30 180 Жаҳон
Бундеслига. «Бавария» мавсумни ғалаба билан бошлади
10:20 128 Спорт
Ҳиндистон, Непал ва Бангладешдаги кучли тошқинлар 500 кишининг умрини олиб кетди 
10:10 531 Жаҳон
ФИФА мусобақасида илк марта аёл ҳакамлар ишлайди
10:00 586 Спорт
Съёмка вақтида ҳаёт билан видолашишига сал қолган 6 актёр
09:59 3600 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар