АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама маъмурияти ваколатлари тугашига бир неча соат қолганида Фаластинга махфий равишда 221 миллион доллар ўтказган, деб хабар қилмоқда Accociated Press агентлиги расмий шахсларга асосланган ҳолда. 

Республика партияси аъзолари пул берилишига қарши чиққан. Бироқ, маъмурият 20 январь куни эрталаб, Дональд Трамп лавозимига киришишидан аввал, ўз режасидан Конгрессни воқиф қилган. 

Жами 227 миллион доллар, шундан 4 млн доллари иқлим ўзгариши билан боғлиқ дастурларга, яна 1,25 миллиони БМТ ҳузуридаги ташкилотлар ҳисоб рақамларига ўтказилган.