Остонада Сурия бўйича музокаралар давом этмоқда

Жаҳон 24 Январь 2017 5087
фото: AP

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳридаги Сурия бўйича ҳукумат ва мухолифат делегациялари, Россия, Туркия, Эрон, БМТ бош котибининг Сурия бўйича махсус вакили Стаффан де Мистура иштирокидаги ва АҚШнинг Қозоғистондаги элчиси Жорж Кролнинг кузатувчи сифатидаги музокаралари давом этмоқда.

"Учрашувлар тикланди, иш олиб борилмоқда, - деди де Мистура. – Биз ҳар доимгидек ижобий кайфиятдамиз".

Сурия ҳукумати ва мухолифати сешанба куни де Мистура воситачилигида Суриядаги сулҳни қўллаб-қувватлаш механизмларини муҳокама қилишни давом эттиришади. Иштирокчилар шунингдек ўт очишни тўхтатиш ва Суриядаги можарода иштирок этаётган томонларнинг низони тинч йўл билан ҳал этиш борасидаги кайфиятини ўзида ифодалайдиган ҳужжатни мувофиқлаштиришни якунлаш ниятида.

Аввалига ишни маҳаллий вақт билан 13:00 га қадар якунлаш кўзда тутилганди. Бироқ душанба куни кечқурун музокара иштирокчилари бу муддатга шубҳа билан қарай бошлашди. Музокаралар оғир ва анча кескин руҳда ўтмоқда, Сурияда бир неча йил давом этаётган можаро вақтида кўплаб ҳал этилмаган масалалар ва даъволар тўпланиб қолган. Бироқ учрашувни яна бир кунга чўздириш ҳақида ҳозирча ҳеч ким маълум қилмади.

Музокаралар Остона марказидаги Rixos President Astana меҳмонхонасида ўтказилмоқда. Қатнашчилар учрашув якунларини рўпарада жойлашган "Казмедиацентр"даги қўшма матбуот анжуманида маълум қилишади. У маҳаллий вақт билан 14:00 да бошланиши кутилмоқда ҳамда унда барча делегациялар вакиллари қатнашиши режалаштирилган.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 50944 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 66874 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 35682 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20466 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 77680 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60957 Жамият
Эрон ва Саудия Арабистони ўзаро дипломатик ташрифлар амалга оширишади
21:05 0 Жаҳон
Германия олтин захирасининг катта қисмини қайтариб олди
21:01 73 Жаҳон
Ўзбекистонда энергия тежовчи миллий компания тузилди
Таиландга қизларни юбориш билан шуғулланган самарқандлик “одамфуруш” аёл ушланди 
20:55 312 Жамият
Кўпроқ янгиликлар