Остонадаги Сурия бўйича музокаралар биринчи кунидан тафсилотлар

Жаҳон 24 Январь 2017 8791

23 январда Қозоғистон пойтахти Остонада бошланган Сурия бўйича музокараларнинг биринчи куни якунланди. Москванинг фикрича, учрашувнинг биринчи куни муваффақиятли кечган. Бу ҳақда Россиянинг Остонадаги музокараларда Суриядаги вазиятни тартибга солиш бўйича делегацияси раҳбари Александр Лаврентьев айтди.

"Фикримизча, биринчи кун етарлича муваффақиятли бўлди. Авваламбор Остонада Суриядаги вазиятни тартибга солиш бўйича халқаро учрашувни ўтказиш ва очишга муваффақ бўлинди", деб айтди Лаврентьев.

"Бошида ишончсизлик, таранглик бўлди, бироқ мухолифат делегацияси Россия сиймосида ваъдасида турадиган ишончли ҳамкорни кўришини тушунди", деб таъкидлаб ўтди Россия вакили. Россия Сурия мухолифатига "агар Россия қандайдир ҳаракатлар ва келишувни кафолатласа, унда бунга ишониш мумкинлигини" етказа олган. "Бошида эҳтирослар кучли бўлганига қарамасдан, томонлар онгли ёндашув кўрсатиб, бу муҳим тадбирнинг барбод бўлишига олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлардан қочишга ҳаракат қилишди", деб таъкидлаб ўтди Лаврентьев.

"Эртанги кунги режаларга келсак. Кўп босқичли музокаралар, жумладан Россия, Туркия ва Эрон делегациялари мутахассисларини жалб қилган ҳолда баъзи масалаларни келишиб олиш учун давом этади. Булар жанговар ҳаракатларни тўхтатиш тартиби, "Жибҳат ан-Нусра" ва ИШИДдан фарқлаш, террорчиликка қарши биргаликдаги кураш масалаларидир", деб айтди Россия вакили. 

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 53274 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 65450 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 160963 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 26840 Жамият
Самарқандда ногиронлик нафақасига чиқариш учун 300 доллар сўраган шифокор ўз уйида қўлга олинди
18:11 164 Жамият
Бизнес-омбудсман президент девонида жойлаштирилади
Араблараро урушлар: замонавий дунёда араб мамлакатлари ўртасида бўлиб ўтган бешта йирик қуролли тўқнашув
18:09 587 Жаҳон
Кун фотоси: Озодбек Назарбеков Бишкекдаги ҳукуматлараро комиссияси мажлисида
Парвоз хавфсизлигини бузганлик учун жарималар қайта кўриб чиқилади
Тереза Мэй Трампнинг Шарлотсвилл бўйича позициясини танқид қилди
17:57 386 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар