Жанубий Кореянинг Samsung компаниясининг мобил қурилмалар ишлаб чиқарувчи бўлими раҳбари Донг Джин Кох Note фаблетофонларини ишлаб чиқаришни давом эттиришга тайёрлигини изҳор қилди. Шунга кўра, Galaxy Note 7 смартфонларининг ёниб кетиши билан боғлиқ ҳодисаларга қарамай, бу телефонлар серияси давом эттирилиши мумкин, деб хабар қилмоқда CNET.

«Биз янада сифатлироқ, хавфсиз ва технологик Note 8 ясаймиз», — деган Кох CNET порталига берган интервьюсида. У, шунингдек, янги модель истеъмолчиларнинг брендга ишончини қайтаришга ёрдам беради, дея умид билдирган.