Тармоқда турмуш қуриш ҳақидаги омадсиз таклиф видеоси оммалашди

Жамият 24 Январь 2017 13105

Facebook’да турмуш қуриш ҳақидаги омадсиз таклиф тасвирланган видео оммалашмоқда.

Ҳодиса АҚШнинг Атланта шаҳрида - Atlanta Hawks баскетбол жамоасининг учрашувларидан бирида рўй берган. “Кеча ишқибозлардан бири ўз севгилисига оила қуриш ҳақида таклиф қилмоқчи бўлди, бироқ мана бундай вазият содир бўлди”, - дейилади Atlanta Hawks’нинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида.

Маълум бўлишича, Philips Arena’да ўрнатилган камера объективига севишган жуфтлик тушиб қолган. Трибунада бўлган ёш йигит никоҳ узугини олиб, ўз севлигисига бериш арафасида турганида, ёнида ўтирган ишқибоз унинг елкасига қаттиқ туртиб юборди ва узук пастга тушиб кетган.

Видеони бир кун давомида 300 мингдан ортиқ инсон томоша қилди.

Кўпроқ янгиликлар