Трамп АҚШнинг Транс-Тинч океан ҳамкорлиги келишувидан чиқиши ҳақидаги фармонни имзолади

Жаҳон 24 Январь 2017 8814
Фото: KEVIN LAMARQUE

АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШнинг Транс-Тинч океан ҳамкорлиги келишувидан чиқиши ҳақидаги фармонни имзолади, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

АҚШ бошчилигида бир неча йил давомида тайёрланган бу келишув ўтган йил февралида 12 давлат вакиллари томонидан имзоланганди ва Осиё-Тинч океани минтақасида кенгроқ эркин савдо ҳудудини яратишни назарда тутганди. 

Аввалги президент Барак Обама бу келишувни унинг иштирокчиси ҳисобланмайдиган Хитойга қарши иқтисодий курашдаги асосий чоралардан бири сифатида қараганди. Бироқ АҚШ конгресси ҳужжатни ратификация қилмаган ва у кучга кирмаган.

Трамп президентлик лавозимига киришиши биланоқ АҚШнинг бу келишувдан чиқишига эришишига ваъда берганди. Шу билан бирга Трамп келишувга аъзо давлатлар билан якка тартибда савдо бўйича музокараларни бошлашга чоралар кўрмоқда. 

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 53520 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 69090 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36429 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20935 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 79412 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61353 Жамият
Терракота армияси яратилиши сири очилди
22:33 89 Жаҳон
НАСА АҚШни Йеллоустон супервулқонидан ҳимоя қилиш йўлини ўйлаб топди
22:22 422 Жаҳон
Бекободда сайёр қабул: ўн мингга яқин мурожаат жойида кўриб чиқилди
22:01 403 Жамият
Қувасой шаҳрида “Набирамга бир китоб” хайрия акцияси бўлиб ўтди
21:58 206 Жамият
Кўпроқ янгиликлар