Юридик кадрларни 36 савол асосида эмас, шахсан суҳбат асосида ўқишга қабул қилиш таклифи берилди

Ўзбекистон 24 Январь 2017 21836

24 январь куни Тошкент шаҳрида "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси" лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаси давом эттирилди. Медиаҳафталикнинг иккинчи куни қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларига эътибор қаратилди. 

Бир қатор стратегиялар тақдимотидан сўнг тадбирга ташриф буюрганлар ва видеоконференц алоқада бўлган вилоят вакилларининг саволлари, шунингдек веб-сайт орқали йўлланган саволларга эътибор қаратилди. Таъкидлаш жоизки, берилган саволларда долзарб масалалар кўтарилди. Жумладан, амнистия қўлланганларнинг қанчаси тўғри йўлдан кетгани, бунга доир статистика мавжуд ёки йўқлиги борасида савол билан мурожаат қилинди. Мутахассислардан бири бу борада аниқ статистика йўқлигини айтган бўлса, яна бири бундай статистика олиб борилишини қайд этди, лекин бу борада аниқ рақамлар келтирилмади. 

Шунингдек, оилавий судларни ташкил этиш имкони, прокуратурада рейтинг тизими, нотўғри кўрилган ёки қайта кўришга тақдим этилган ишлар бўйича судьяларга нисбатан санкциялар жорий қилишга оид бир қатор саволлар билан мурожаат қилинди ҳамда уларга тегишли жавоблар олинди.

Саволлар билан бир қаторда таклифлар ҳам киритилгани алоҳида диққатга сазовордир. Хусусан, Тошкент давлат юридик университети магистратура босқичи 1-курс талабаси кадрлар масаласи бўйича ўринли таклиф киритди - юридик кадрларни ўқишга қабул қилишда 36 савол асосида эмас, шахсан суҳбат асосида, уларнинг дунёқараши, билим доираси, инсонийлик хислатларини инобатга олган ҳолда, давлат талабларига жавоб берадиган, шу мақсадда ёнаётган ёшларни ўқишга қабул қилиш таклифи киритилди.

Бундан ташқари, оммавий ахборот воситалари учун муҳим аҳамиятга эга бўлган масала - давлат органлари матбуот хизматларининг ОАВ томонидан бериладиган саволларга жавоб бериши, ўз вақтида янгиликларни тақдим этиш масаласи кўтарилди. Давлат сири тушунчасига нималар киришини рўйхат асосида тақдим этиш ҳамда ОАВ томонидан бериладиган саволларга очиқ-ойдин жавоб бериш таклифи киритилди. 

Шунингдек, зарурат туғилган тақдирда 60 ёшдан ошган кишиларнинг уйига бориб, уларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш таклиф этилди. 

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, халқ билан очиқ мулоқот қилиш, шу каби анжуманларни ўтказиш ҳуқуқий давлат тизимини такомиллаштириш, юртимиз фаровонлигини таъминлашда катта роль ўйнайди. Бундай мулоқотлар мавжуд камчиликларни аниқ кўрсатиб, вазиятни янада яхшилашга ёрдам беради.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 97709 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 47148 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52070 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9483 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20261 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 970 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 372 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 1504 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 2137 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 933 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар