Ўзбекистон миллий терма жамоаси 9-12 февраль кунлари Туркияда навбатдаги ўқув-йиғин машғулотларини ўтказади. Бу ҳақда терма жамоа бош мураббийи Самвел Бабаян ЎФФ расмий сайтига берган интервьюсида маълум қилган.

«Шу йилнинг 9–12 февраль кунлари Туркияда йиғин ўтказиш режалаштирилган. «Локомотив» ва «Пахтакор» навбатдаги ўқув-машғулотлар йиғинини Туркияда ўтказиши ва терма жамоа асосини айнан мана шу клуб футболчилари ташкил этишини инобатга олиб, мамлакат термасининг йиғини ҳам ўша ерда бўлиб ўтади.

«Насаф» ва «Бунёдкор» ОЧЛда иштирок этиб бўлгач, клубларнинг бир неча вакиллари ҳам терма жамоа йиғинига қўшилади», дея гапириб ўтган Бабаян.