Бугун 24 январь, сешанба куни пойтахтдаги "International Hotel Tashkent" меҳмонхонасида "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси" лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаси давом эттирилди. Медиаҳафталикнинг иккинчи куни қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларига эътибор қаратилди. 

Ҳуқуқий тизимни мустаҳкамлаш йўлида адвокатура институтини янада мустаҳкамлаш, унинг ўрнини кучайтиришга алоҳида тўхталиб ўтилди. Ҳаракатлар стратегияси лойиҳаси доирасида жаҳонга машҳур, кучли ва малакали адвокатларни Ўзбекистонга жалб этиш, уларнинг филиалларини яратиш имкони кўриб чиқилмоқда. 

Лойиҳа яна бир муҳим жиҳат - халқаро ташкилотлар фаолиятида иштирок этиш имконини яратиш учун хориж фуқароларига ҳам адвокатлик лицензиялари берилишини  кўзда тутади. Хорижлик адвокатлар бу имкондан фойдаланиб, ўз фуқаролари ва инвесторлари ҳуқуқларини ҳимоя қилишлари мумкин бўлади.