Миллий Хавфсизлик хизмати ходимлари Ўзбекистондан катта миқдорда олтин ва бошқа заргарлик буюмлари олиб чиқиб кетишнинг олдини олди, деб хабар қилмоқда Спутник Ўзбекистон МХХга асосан.

Маълум бўлишича, Наманган вилоятининг "Заркент" чегара назорат пунктида "Дамас" автомобили текшириш учун тўхтатилган. Наманган вилояти МХХ ходимлари томонидан ўтказилган тинтув натижасида автомобил ўриндиғи остидан ва магнитола ўрнатиш жойидан 8 та пакет топилди. Пакетларда қуйма ва тақинчоқ кўринишида бўлган 12,5 кг олтин топилган. Автомобиль ҳайдовчисининг айтишига қараганда, у бу буюмларни Қирғизистон чегарасида бошқа кишига топшириши керак бўлган.

"Автомобиль ҳайдовчиси уч боланинг отаси, 67 ёшли Муҳаммаджон Хўжамбердиев бўлган. У "Наманган — Нанай" йўналишида киракашлик билан шуғулланган. Маълум бўлишича, у анчадан бери қимматбаҳо буюмлар контрабандаси билан шуғуланаётган экан. У ушбу иш учун буюртмачилардан мўмайгина маблағ олган", — дейилган хабарда. 
 
Шунингдек, хабарда қайд этилишича, Наманган вилояти МХХ Тергов бошқармаси ушбу иш юзасидан жиноий иш қўзғатган.